Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:15

Владимир Путин Нидерландияга сафарини бошлади


Германия Канцлери Ангела Меркел билан музокара олиб борган Россия Президенти Владимир Путин 8 апрел куни Нидерландия пойтахти Амстердамга борди.

Душанба куни эрталаб Ҳановер шаҳрида Меркел билан қўшма матбуот анжумани ўтказган Россия раҳбари ўз мамлакатидаги ноҳукумат ташкилотларида текширувлар ўтказилганини ҳимоя қилди.

Владимир Путин Россия хориждан молиялаштирилаётган ноҳукумат ташкилотларни текшириш ҳуқуқига эга эканини урғулади.

Унга кўра жорий йилнинг дастлабки ойларида Россиядаги ноҳукумат ташкилотлари хориждан қарийб бир миллиард доллар пул олган.

Владимир Путиннинг Амстердамга ташрифи чоғида Россиянинг бесоқолбозликка қарши юритаётган сиёсатидан норози одамларнинг намойиш ўтказилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG