Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:20

Россия хавфсизлик кучлари Ингушетияда махсус амалиёт ўтказди


Россиянинг Шимолий Кавказ минтақасида жойлашган Ингушетия Республикасида ўтказилган махсус амалиётда жанггари эканликда гумон қилинган тўрт шахс йўқ қилинди.

Россиядаги ахборот агентликларига кўра, отишма пайтида хавфсизлик ходимларидан бири ҳам нобуд бўлган.

Маҳаллий полиция расмийлари душанба куни эрталаб Далаково қишлоғида бир гуруҳ қуролли шахслар полиция ходимларини ўққа тутганини хабар қилган.

Қишлоқда террорчиликка қарши амалиётлар давом этаётгани айтилмоқда.

Шимолий Кавказдаги Кабарда-Болқор, Доғистон ва Чеченистон Республикалари ҳам исломий экстремизм ва уюшган жиноий гуруҳлар билан боғлиқ зўравонликлар давом этаётган ҳудудлар ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG