Линклар

Бугун, 9 апрел куни Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичи беллашувлари доирасида ўз уйида Қатарнинг “Лаҳвия” жамоасини қабул қилади.

“Пахтакор” марказий стадионида ўтадиган ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.

3 апрел куни Доҳада ўтган учрашувда тошкентликлар “Лахвия”га 3:1 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.

Кеча ўтказилган ўйин олди матбуот анжуманида “Пахтакор” бош мураббийи Мурод Исмоилов шогирдлари бугун фақат ғалаба учун майдонга тушишини таъкидлаб ўтди.

Осиё Чемпионлар лигасининг “G” гуруҳида беллашаётган “Пахтакор” жамоаси уч ўйинда 6 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи поғонани 7 очко тўплаган “Лаҳвия” жамаоси эгаллаган.
XS
SM
MD
LG