Линклар

logo-print
Сербия ҳукумати Европа Иттифоқи воситачалигида тузилган Косово билан алоқаларни яхшилаш бўйича режани қабул қилмаслигини маълум қилди.

Душанба куни журналистлар билан суҳбатда Бош вазир Ивица Дачич таклиф этилган режада Сербия талаблари етарлича инобатга олинмаганини айтди.

Расмий Белград режа тафсилотларини очиқламади, бироқ унда Косовода истиқомат қилувчи 50 минг этник сербларга кенгайтирилган автономия беришлик талаби акс этмаганини билдирди.

Ивица Дачич Белград музокараларни давом эттириш истагида эканини маълум қилди.

Косово ва Сербия ўртасидаги сўзлашувларга воситачилик қилган ЕИ Ташқи сиёсат бўйича олий вакили Кетрин Эштон Сербиянинг бундай қароридан таассуфда эканини айтди ва Белградни “келишувга эришиш учун сўнгги бор уринишга” чақирди.

Эштон 16 апрел куни Сербия ва Косово ўртасидаги музокаралар юзасидан ҳисоботини эълон қилади.

Сербияни Европа Иттифоқига қўшиш бўйича июн ойида ўтадиган музокараларда мазкур ҳисобот ҳам инобатга олиниши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG