Линклар

Серж Саркисян сешанба куни Ереван шаҳрида Арманистон президенти сифатида қасамёд келтиради.

Саркисян 18 феврал куни ўтказилган сайловларда 58 фоиз овоз тўплаб, иккинчи президентлик муддатига сайланган эди.

Унинг рақиби Раффи Ованнисян президент сайловлари қонунбузарликлар билан ўтганини айтиб, марказий сайлов қомиссиясига 70 та шикоят юборганди.

Бироқ комиссия шикоятларни асоссиз экани айтган ва уларни қабул қилмаган.

29 март куни Ованнисян сиёсий фаолиятини давом эттиришга етарлича куч сақлаб қолиш учун икки ҳафта давом этган очлик акциясини тугатганини маълум қилган эди.

Халқаро кузатувчилар Арманистонда ўтган президентлик сайловларида олдингиларига қараганда ижобий ўзгаришлар борлигини, бироқ бир нечта номзод сайлов пойгасидан чиққани учун ҳақиқий рақобат кузатилмаганини айтишган.
XS
SM
MD
LG