Линклар

Шимолий Корея Жанубдаги хорижликларни мамлакатни тарк этишга чақирмоқда


Шимолий Корея ўтган ойда учинчи ядровий синовни амалга оширганидан кейин Корея яриморолида вазият ўта таранглашган.

Шимолий Корея ўтган ойда учинчи ядровий синовни амалга оширганидан кейин Корея яриморолида вазият ўта таранглашган.

Шимолий Корея қўшни Жанубий Кореядаги хориж фуқароларига мамлакатни тарк этишни маслаҳат қилди. Давлатга қарашли KCNA агентлиги ўқиб эшиттирнган расмий Пхеньян баёнотида “уруш чиқадиган тақдирда Жанубий Кореядаги хорижликларга зарар етишини истамаймиз”, дейилади.

Ўтган ҳафта Шимолий Корея мамлакат шарқий соҳилига камида битта ўрта масофали ракетани жойлаштиргани хабар қилинди. Шимолий Корея ўтган ҳафта Пхеньяндаги элчихоналар хавфсизлигини кафолатлай олмаслигини ҳам айтиб, хорижий дипломатларни мамлакатни тарк этишга чақирди.

Пхеньяннинг таҳдидларига жавобан Япония сешанба куни Токио атрофида Patriot русумидаги аксил ракета мудофаа тизимларини жойлаштирди.

Шимолий Корея ўтган ойда учинчи ядровий синовни амалга оширганидан кейин Корея яриморолида вазият ўта таранглашган.
XS
SM
MD
LG