Линклар

Эрон иккита янги уран кони ва битта ядровий заводни ишга туширганини айтмоқда


Эрон расмий агентликларига кўра, мамлакатда иккита янги уран кони очилган ва битта уранни қайта ишлаш иншооти ишга туширилган.

IRNA агентлигининг хабар қилишича, Язд вилоятидаги Сағанд 1 ва Сағанд 2 конларида сешанба куни қазиб олиш ишлари бошланган.

Айни вилоятнинг Ардакон шаҳридаги Шоҳид Резаинажод уранни қайта ишлаш заводи йилига 60 тонна уран оксидини ишлаб чиқариш қувватига эга экани айтилмоқда.

Уран рудасини оксидга айлантириш жараёни уранни ядровий ёнилғига айлантиришдаги биринчи босқичдир.

Эрон Миллий атом технологиялари куни муносабати билан эълон қилинган янгилик Қозоғистонда Эрон билан олти қудратли давлат ўртасида музокаралар натижасиз якунланган пайтга тўғри келди.
XS
SM
MD
LG