Линклар

Москвада мигрантлар учун меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтади


Москвада ўтадиган меҳнат ярмаркасида марказий-осиёлик меҳнат муҳожирлари иштирок этиши кутилмоқда.

Москвада ўтадиган меҳнат ярмаркасида марказий-осиёлик меҳнат муҳожирлари иштирок этиши кутилмоқда.

10 апрел куни Москвада хориж фуқаролари учун меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтади. Ярмаркада қурилиш компаниялари ва шаҳар хизмат кўрсатиш соҳаларига ишчилар ёлланиши айтилмоқда.


2013 йилнинг 10 апрелида Москва шаҳар Меҳнат ва аҳолини иш билан таҳминлаш департаменти ташаббуси билан ва “Москва меҳнат алмашинуви маркази” (МЦТО) ҳамда Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг Москва бюроси иштирокида чет эл фуқароларини ишга жойлаштириш ярмаркаси бўлиб ўтади.

“Москва меҳнат алмашинуви маркази” раҳбари муовини Олег Прудниковнинг Озодликка билдиришича, меҳнат ярмаркаси Москва шаҳри ҳудудида фаолият юритаётган иш берувчи ва шу ҳудудда иш излаётганларга мўлжалланган.

- Яъни биз хориж фуқароларига Москва ҳудудида расман ишга жойлашиб олишга имкон яратиб берамиз. Ярмарка 10 апрел куни соат 12 дан 15 гача давом этади. Унда истаган фуқаро, жумладан, Россияда иш излаб юрган ҳар қандай шахс иштирок этиши мумкин. Меҳнат ярмаркасида қурилиш компаниялари, ресторанлар тармоқлари ва Москва шаҳар меҳмонхоналари ўз вакансияларини тақдим этиши кутилмоқда,- дейди Олег Пруднников.

Марказ раҳбари тадбирда Москвада зарурат сезилаётган қурилиш мутахассисликлари, фаррошлар, хизматкорлар, официантлар ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналари ишчиларига талаб катта бўлишини айтди.

Меҳнат ярмаркаси ташкилотчилари барча иш ўринлари шартномалар асосида қайд этилиши ва албатта қонуний равишда расмийлаштирилишини маълум қилишмоқда.

Москва шаҳар Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш департаментида ярмаркада иштирок этиш учун мигрантларга ҳозирча ҳеч қандай ҳужжат зарур эмаслиги, ҳар бир ярмаркада иштирок этаётган иш берувчи ширкат меҳнат квоталарига эга эканини маълум қилишди.

- Иш изловчи келади, улар иш берувчи билан маслаҳатлашади, ана ундан кейин улардан қандай ҳужжатлар талаб қилиниши тушунтирилади. Ярмарканинг ўзига ҳеч қандай ҳужжат керак эмас, деди Департамент мутахассиси Марина Кржановская Озодликка.

Хориж фуқаролари учун меҳнат ярмакаси “Москва меҳнат алмашуви маркази” (МЦТО) ҳудудида қуйидаги манзил бўйича ўтказилиши режалаштирилди: Москва шаҳри, Автозаводская кўчаси, 23 уй, 15 корпус (ЗИЛ заводи ҳудуди).

Ярмарканинг ўтказилиш вақти – 10 апрел, соат 12 дан 15 гача.

Ташқи меҳнат миграцияси Департаменти телефонлари - +7 (495)-625-14-94, +7 (495)-625-16-43, +7 (495)-625-16-28 ёки МЦТО маркази бепул телефони +7-800-333-00-16.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG