Линклар

Бугун, 10 апрел куни Сербияда уруш фахрийси тарафидан уюштирилган отишмада қурбон бўлган 13 киши хотирасига мотам тутилади.

Сешанба куни Белград шаҳри яқинида жойлашган Велика Иванча қишлоғида юз берган отишма Сербиянинг сўнгги 20 йиллик тарихидаги энг қонли воқеа экани айтилмоқда.

Расмийларга кўра, 60 ёшли қуролланган киши сешанба тонгида қишлоқда уйма-уй юриб 13 кишини отиб ташлаган.

Ҳалок бўлганлар орасида унинг онаси, ўғли ва 2 яшар болакай бор.

Қурбонларнинг аксари ухлаб ётган жойида отиб ўлдирилган.

Расмийларнинг айтишича, қуролланган шахс полиция келганда хотини ва ўзини отган. Бироқ иккаласи ҳам тирик қолган. Айни дамда улар касалхонада экани айтилмоқда.

Қишлоқ аҳлига кўра, отишма уюштирган шахс 90-йилларда юз берган Сербия-Хорватия уруши қатнашчисидир.
XS
SM
MD
LG