Линклар

logo-print
Тошкентнинг "Пахтакор" футбол клуби 9 апрел куни Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичи беллашувлари доирасида ўз уйида Қатарнинг "Лаҳвия" жамоасини қабул қилди.

Муросасиз кечган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижаси қайд этилди.

3 апрел куни Доҳада ўтган учрашувда тошкентликлар “Лаҳвия”га 3:1 ҳисобида мағлуб бўлишган эди.

Кеча "Пахтакор" беллашаётган "B" гуруҳидаги иккинчи жуфтлик ўйинлари ҳам бўлиб ўтди. Унда Саудиянинг "Ал Иттифоқ" клуби ўз уйида БААнинг "Ал Шабаб" жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Айни дамда “Пахтакор” жамоаси тўрт ўйинда 7 очко жамғарган ҳолда Осиё Чемпионлар лигасининг “B” гуруҳида ккинчи ўринда бормоқда. Биринчи поғонани 8 очко тўплаган “Лахвия” жамаоси эгаллаган.

Эслатамиз, бугун, 10 апрел куни Тошкентнинг яна бир жамоаси – “Бунёдкор” Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқичида Пекинда “Бейцзин Гоан” жамоаси билан беллашади.
XS
SM
MD
LG