Линклар

Сеул ва Вашингтон Шимолий Корея бўйича биргаликдаги жосуслик амаллари даражасини оширди


Пхенян ўзининг ўрта масофали баллистик синов ракеталарини отишга шайланаётгани борасидаги хавотирлар кучайиши ортидан АҚШ ва Жанубий Корея биргаликдаги кузатувларни кучайтирган.

Жосуслик хабарларига кўра, Шимолий Корея ўтган бир неча кун ичида иккита ўрта-масофали ракеталарини ўз қирғоқларига жойлаштирган.

Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Юн Бюнг-сэ чоршанба куни мамлакат парламентида қилган чиқишида Шимол ҳужумни истаган пайт амалга ошириши мумкинлигини айтди.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши феврал ойида Шимолий Корея учинчи ядровий синовларни амалга ошириши ортидан бу мамлакатга санкцияларни кучайтирди.

Ўшандан буён Пхеньян Жанубий Корея, Япония ва минтақадаги АҚШ базаларига қарата тажовузкорона таҳдидлар қилиб келмоқда.

Сешанба куни Шимолий Кореянинг коммунистик ҳукумати Жанубий Кореядаги хорижликларни, уруш бошланган тақдирда, эвакуация чораларини кўришга чақириб огоҳлантирган эди.

Япония Мудофаа вазири Итсунори Онодера ўз мамлакати аҳолисини ҳимоялаш учун пойтахт Токионинг учта ҳудудида аксил-ракета батареялари ўрнатилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG