Линклар

Халқаро Амнистия Ироқда ўлим жазосини ижро этиш ҳоллари кўпайганидан ташвишда


Дунё бўйлаб ўлим жазосидан воз кечиш тенденцияси сақланиб қолаётганига қарамай, ўтган йили айрим мамлакатлар мазкур жазо турини қайтадан қўллай бошлаган.

Бу ҳақда Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўз ҳисоботида баён қилди.
Ташкилотга кўра, Япония, Ҳиндистон, Покистон, Гамбия, Хитой, Эрон, Ироқ, Саудия Арабистони ва АҚШ ўлим жазосини амалда қўллаб келаётган мамлакатлардир.

Биргина Ироқда ўтган йил 129 одам қатл этилган. Бу ундан аввалги йилдагига қараганда икки баравар кўпдир.

Пост Совет маконида фақат Белорус ўлим жазосини амлада қўллаб келади. Ўзбекистон 2008 йилдан ўлим жазосини бекор қилган эди.
XS
SM
MD
LG