Линклар

Эронда кеча юз берган 6,3 баллик зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 37 кишидан ортди. 850 дан ортиқ киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Табиий офат яна 80 дан ортиқ қайта силкинишлар билан давом этгани кузатилган. Зилзила рўй берган минтақада 12 қишлоқ буткул вайронага айланган, одамлар тунни кўчаларда ўтказган.

Эрон расмийлари зилзила эпимарказидан 90 км масофада жойлашган Бушердаги атом станция зарар кўрмагани, хавф-хатар йўқлигини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG