Линклар

Бишкекдаги "Ала Арча" қароргоҳида Қирғизистон бош вазири Жонтўра Сотиболдиев ва Туркия бош вазири Режаб Тайип Эрдўғон ўртасида тор доирадаги учрашув бўлиб ўтмоқда.

Музокаралар чоғида Эрдўғон Бишкекнинг Манас халқаро аэропортидаги НАТО транзит марказини фуқаролик авиация марказига айлантириш ишларида Туркия кўмакчи бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек, Туркия бош вазири Қирғизистоннинг гидроиншоот қуриш лойиҳаларига ҳам қизиқиш билдирган.

Шу пайтгача икки давлат ўртасида турли соҳаларга оид 100 дан ортиқ келишувлар, шартномалар ва протоколлар имзоланган.

2011 йилнинг 26 апрелида Қирғизистон ва Туркия ўртасида Стратегик ҳамкорлик бўйича олий кенгаш тузилиб, илк йиғилиши ўтказилган эди. Бугун мазкур кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG