Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:02

Тожикистон президенти Брюсселда ЕИ раҳбарияти билан музокаралар ўтказди


Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон бугун Брюсселда Европа Иттифоқи раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Европа Кенгаши президенти Херман Ван Рампей билан музокаралар сўнггида Раҳмон ўз мамлакати Европа Иттифоқини муҳим халқаро ҳамкор, деб билишини таъкидлади.

Европа парламенти президенти Мартин Шулц билан учрашув пайти эса президент Раҳмон Душанбе ва Тошкент ўртасида Роғун ГЭСи қурилиши атрофидаги таранглик ҳусусида суҳбатлашган.

Ўзбекистон ушбу гидроиншотнинг қурилиши митнақада сув таъминотига зиён етказиши борасида хавотир билдириб келади.

Бугун Брюсселда бўлган матбуот анжумани чоғида Эмомали Раҳмон ноябр ойида бўладиган президентлик сайловига номзодини қўйиш-қўймаслик ҳақида ҳали бир қарорга келмаганини айтди.

Тожикистон раҳбари Брюсселда НАТО бош котиби Андрес Фог Расмуссен билан ҳам учрашди.
XS
SM
MD
LG