Линклар

Ўзбекистонда стратегик аҳамиятга эга автомобил йўлларини таъмирлаш учун 46 миллиард 546 миллион сўм ажратилади.

Ўзбекистон вазирлар маҳкамасининг қарорида айтилишича, бу маблағ ҳисобига Тошкент–Қўқон–Андижон, Ғузор–Нукус–Қўнғирот–Бейнов, Тошкент–Чиноз–Гулистон автомагистралларида, Тошкент–Термиз йўналишида, Тошкент ҳалқа йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Қарор билан 2013 йил 1 майгача бўлган бир ойлик муддатда таъмирланувчи объектлар учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, танлов савдолари ўтказиш ҳамда янги қурила бошланган объектлар бўйича пудрат шартномаларини тузиш топширилган.
XS
SM
MD
LG