Линклар

"Ўзбекистон овози" муҳаррирининг истеъфога чиқарилгани тасдиқланмади


«Ўзбекистон овози» газетаси бош муҳаррири Сафар Остонов истеъфога чиқарилгани тўғрисидаги миш-мишлар рад этилди. Бу ҳақда газета ходимларига таянган ҳолда kun.uz хабар берди.

2002 йилдан бери «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталарига бош муҳаррирлик қилиб келаётган Сафар Остоновнинг истеъфога чиқарилгани тўғрисидаги хабарларга газетанинг сўнгги сонидаги чиқиш маълумотларида бош муҳаррир исми кўрсатилмагани сабаб бўлган.

Газета ходимларининг бир қисми Сафар Остонов истеъфога чиқарилмагани, аммо касаллиги туфайли ўз вазифасини вақтинча бажара олмаслигини айтган. Газетанинг бошқа журналистлари эса бош муҳаррир меҳнат таътилида эканини билдирган.

«Ўзбекистон овози» ижтимоий-сиёсий газетаси 1991 йилгача «Совет Ўзбекистони» номи билан нашр этилган. Ҳафтасига уч марта чоп этилувчи газета бир сонининг адади 16 мингдан кўпроқни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG