Линклар

logo-print

Суд департаменти банк ҳисоблари тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлди


Ўзбекистон суд департаменти қарздорларнинг банк ҳисоб рақамларидаги маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Марказий банк бошқармаси ҳамкорликда қабул қилган қарор билан суд департаментига мана шундай ваколат берилди.

Жумладан, суд департаменти бундан буён Банк депозитлари миллий ахборот базаси марказига суд ҳукми асосида муайян шахсга оид ҳисоб рақамлари ва ундаги омонатлар миқдори ҳақида сўров юбора олади. Марказ эса ариза олинганидан кейинги бир кун ичида суд департаментига сўралган шахснинг банк ҳисоблари тўғрисидаги барча маълумотларни тақдим этишга мажбур.

Uzreport.uz нашрининг хабар беришича, банк ҳисоби тўғрисидаги маълумотлар шифрланган ва электрон рақамли имзога эга бўлган ҳолда тақдим этилади. Лекин бу талаб банкларни суд департаментига ёзма равишда жавоб бериш мажбуриятидан ҳам озод этмайди.
XS
SM
MD
LG