Линклар

"МТС-Ўзбекистон" масаласи президентлар учрашувида муҳокама қилиниши кутилмоқда


Ўзбекистон президентининг 15 апрел куни Москвага қиладиган расмий ташрифи доирасида “МТС-Ўзбекистон” ширкати масаласи ҳам муҳокама қилинади.

Бу ҳақда ўз манбасига таянган ҳолда сармоядор ва тадбиркорлар учун таҳлилий ахборот бериш билан шуғулланувчи “Биржевой лидер” нашри хабар тарқатди.

Нашрнинг билдиришича, Ислом Каримовнинг Владимир Путин билан учрашуви кун тартиби жуда мураккаб ва кўп масалалар муҳокама қилинишини назарда тутади. Кун тартибига Россиядаги "МТС" ширкатининг Ўзбекистондаги шўъбаси атрофидаги вазият муҳокамаси ҳам киритилган.

"МТС" шўъба корхонаси лицензияси ўтган йили ёзида бекор қилинган эди. Фаолияти тўхтатилгунига қадар "МТС" 9 миллиондан ортиқ абонентга эга Ўзбекистондаги энг йирик мобил алоқа оператори эди. У Ўзбекистон мобил алоқа бозорининг 40 фоизидан ортиғига хизмат кўрсатган.
XS
SM
MD
LG