Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазири Пхенянни огоҳлантирди


АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел.

АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел.

АҚШ Шимолий Кореяни “хавфли чизиққа яқинлашгани” ва Вашингтон ҳар қандай провокацияни бартараф қилишга тайёр эканидан огоҳлантирди.

АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгелнинг огоҳлантируви Шимолий Корея ўз ракетасини учиришга тайёргарлик кўраётганига жавобан АҚШ, Жанубий Корея ва Япония кучлари юқори ҳарбий тайёргарлик ҳолатига келтирилганидан кейин янгради.

Айни пайтда, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва ва Вашингтон Шимолий Корея масаласида якдил эканини айтиб, ҳар қандай “ҳарбий манёврлар” вазиятни кескинлаштириш мумкинлигидан огоҳлантирди.

Жанубий Корея разведкаси Шимолий Корея ўрта масофага парвоз қиладиган иккита ракетани ўзининг шарқий соҳилига ўрнатгани ва учиришга тайёр бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётганини билдирди.

Шимолий Корея феврал ойида учинчи ядровий синовни ўтказгани сабабли БМТ санкцияларни кучайтирганидан кейин Пхенян Жанубий Корея ва АҚШга бир неча марта таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG