Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:15

Тошкентда яна бир кекса аëл ўлдирилди


Ярим йил ичида Тошкент шаҳри ва вилоятида ёлғиз пенсионерларни тунаш ва ўлдириш ҳолатлари сони йигирматадан ошди.
Ярим йил ичида Тошкент шаҳри ва вилоятида ёлғиз пенсионерларни тунаш ва ўлдириш ҳолатлари сони йигирматадан ошди.

Мирзо-Улуғбек туманида истиқомат қилувчи кекса аëл ўз уйи бўсағасида номаълум қотил тарафидан ўлдириб кетилди. Сўнгги олти ой мобайнида Тошкент шаҳри ва вилоятида ёлғиз пенсионерларни тунаш ва ўлдириш ҳолатлари сони йигирматадан ошгани боис, мавжуд ҳолат Ўзбекистон Бош вазири ва Ички ишлар вазирлигининг махсус назоратига олинган.



Мирзо –Улуғбек тумани ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган ходими Озодлик мухбири билан суҳбатда бу маълумотни тасдиқлади.

Мулозим 8 апрел куни Мирзо-Улуғбек туманида истиқомат қилувчи пенсионер аëлни ўлдириб кетган қотилни топиш учун барча чоралар кўрилаëтгани айтди.

Айни пайтда, мулозим ëлғиз яшайдиган кексаларни ўдираëтган қотиллар топилмагани ва бу қотилларнинг эxтимолий тасвирлари акс этган варақалар бутун туман бўйлаб тарқатилганлигини айтди.

8 апрел куни Мирзо-Улуғбек туманидаги қотиллик тафсилотларини Ўзбекистон хавфсизлик идораларига яқинлиги айтиладиган “Узметроном” нашри ўз манбаларига таянган холда ëзди.



Нашрга кўра¸ кекса аëл номаълум кишиларга эшикни очган ва қотилларнинг навбатдаги қурбонига айланган.

Айни нашрда “серияли қотилликларни фош қила олмаëтган” Тошкент милицияси ландавурликда айбланади.

“Кейинги 20 йил мобайнида фақат пул ундиришга ўрганиб қолган милиция ходимлари кўча жиноятларини очиш борасида малакадан мосуво бўлишган. Масалан, ўтган йили Тошкент вилоятида содир бўлган аëлларни серияли ўлдириш билан шуғулланган қотилларни Ўзбекистонда эмас, балки Қозоғистонда ушлашди”¸ деб ëзилади “Узметроном” нашридаги мақолада.

Тошкентни даҳшатга солаëтган қотилларни МХХ ҳам қидирмоқда

Сўнгги олти ой мобайнида Тошкент шаҳри ва вилоятида ёлғиз пенсионерларни тунаш ва ўлдириш ҳолатлари сони йигирматадан ошгани боис мавжуд ҳолат Ўзбекистон Бош вазири ва Ички ишлар вазирлигининг махсус назоратига олинган.

Республика ички ишлар вазирлиги жиноят қидирув бўлимининг майор рутбасидаги зобити, Озодлик билан суҳбатда, эҳтимолий қотилларни қидириш ишларига Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам жалб қилинганини билдирди.

Озодлик мухбири шаҳарни террор қилаëтган қотилларни топиш бўйича маъсул бўлган полковник мақомидаги мулозим билан боғланди.

Мулозим серияли қотиллик билан боғлиқ тафсилотларнинг матбуотга сизишини истамаслигини таъкидлади.

Серияли қотилликлар ҳақидаги ахборотнинг сир тутилиши ортидан аҳоли орасида ваҳима кучаймоқда.

8 апрел куни кекса аëл ўлдириб кетилган Мирзо-Улуғбек туманида истиқомат қилувчи Лена исмли 37 яшар қиз шаҳарда ëлғиз яшайдиган яқинлари тақдиридан ҳавотирда эканини изҳор қилди.

- Шаҳар хавотирли миш-мишлар билан тўла. Бу хавотирни туман кўчаларига ëпиштирилган қотилларни қидириш бўйича варақалардаги тасвирлар ҳам кучайтирмоқда,- дейди тошкентлик аëл.

Қарияларни тунаш давом этаяпти

Милиция томонидан кенг кўламли қидирув ишлари олиб борилаётгнанига қарамасдан, ёлғиз қарияларни тунаш ҳолатлари давом этаяпти.

Бу ҳақда Озодликка шахси сир қолиши шарти билан гапирган тошкентлик милиция ходимига кўра, яқинда Тошкент вилоятида ҳам ёлғиз пенсионер тунаб кетилган.

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасига кўра, вилоятда ҳам қидирув ишлари бошланган.

Бўка тумани ИИБнинг ўзини таништирмаган ходимига кўра, тумандаги барча милиция ходимларига ёлғиз қарияларнинг қотиллари, деб гумон қилинган шахслар бўйича маълумот тарқатилган.

- Кампирларнинг қотиллари бўйича ҳамма ишлаяпти. Воқеа бўйича хабарнома олиниб, шахсий таркибга таништириб, ҳаммага ўқиб эшиттирилган. Бошлиқлар иш бўйича курсда, қидирув давом этаяпти,- деди бўкалик милиция ходими.

Қидирувдан натижа бўлмаяпти

Шу кунларда Тошкент шаҳридаги ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўчада ёлғиз қарияларнинг қотиллари, деб гумон қилинган шахсларнинг фотороботлари акс этган қидирув эълонларини учратиш мумкин.

Тошкент шаҳар Сирғали туман Ички ишлар бўлимидан олинган маълумотга кўра, ҳозирча қидирув эълонларидан бирор натижа чиқмаган, қотиллар ҳануз очиқда қолмоқда.

- Ҳозир қидирилаяпти. Ҳамма кварталларда Ички ишлар ходимлари тўлиқ қўйилган. Ҳамма ёқда қидирув кетаяпти,- деди Сирғали туман ИИБнинг навбатчи ходими.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, сўнгги олти мобайнида Тошкент шаҳрида ёлғиз пенсионерларни тунаш ва ўлдириш ҳолатлари сони йигирмадан ошган.

Исмини ошкор қилмаётганимиз манбага кўра, Тошкентда ёлғиз қарияларни тунаш ҳолатлари дастлаб 2011 йилнинг охирида қайд қилинган.

Жорий йилнинг 17 феврал куни Тошкент шаҳрининг Миробод тумани "Тонг нури" маҳалласида яшовчи 91 ёшли Ҳакима Авлоний ҳам ўз уйида номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:02 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG