Линклар

Афғонистонда туман полицияси бошлиғи ҳужум қурбони бўлди


Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган бомба партлагани оқибатида маҳаллий полиция раҳбари ва унинг қўриқчилари нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларига кўра, Урузгон вилоятининг Чора тумани полицияси бошлиғи ва икки қўриқчиси пайшанбага ўтар кечаси машинада патрул назоратини ўтаётган пайтда ҳужумга учраган.

Вилоят полицияси матбуот хизмати уларнинг ҳаммаси воқеа жойида жон берганини маълум қилди.

Бахор фасли келиши билан Афғонистонда зўравонликлар кўлами ошаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG