Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:16

Москвада яна бир ўзбекистонлик жинсий тажовузда айбланмоқда


Москвада зўрлаш ва талон-тарожга қўл урганликда айбланиб қўлга олинган ўзбекистонликнинг исми ошкор қилингани йўқ.
Москвада зўрлаш ва талон-тарожга қўл урганликда айбланиб қўлга олинган ўзбекистонликнинг исми ошкор қилингани йўқ.

Москвада зўрлаш ва талон-тарожликларни амалга оширганликда айбланаётган 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинди. Уни қўлга олишда иштирок этгани айтилаётган Россия Биринчи телеканали овоз режиссёри полиция раҳбарияти томонидан тақдирланиши айтилмоқда.


Жиноят олдини олган журналист тақдирланади

3 апрел куни кечки 10:30-ларда Москванинг Аргуновская кўчаси бўйлаб ишдан қайтаётган 26 ёшли Россия 1-телеканали овоз режиссёри Владимир Кузютин ёрдамга чақираётган ва нотаниш шахс томонидан калтакланаётган аёлни учратиб қолган.

"Жиноят жойига яқинлашиб келиб, мен нохуш бир ҳодиса бўлаётганини сездим: аллақандай катта амаки бир аёлни ураётган экан, бу аёл эса “Ёрдам беринг, қутқаринг!”, деб бақириб қолди. Мен бунга жавобан баланд овозда бақиришни бошладим ва у қўрқиб қочиб кетди. Мен дарҳол полицияга қўнғироқ қилдим, уни тасвирлаб бердим ва кейинчалик у қўлга олинибди",- деди “КП” нашрига берган интервьюсида 26 ёшли Владимир Кузютин.



Журналист берган кўрсатмалар асосида полиция ходимлари оператив қидирув ҳарақатларни бошлайди ва жиноят жойидан узоқлашишга улгурмаган гумонланувчини қўлга олади, дейди Москва Жиноят-қидирув бўлими матбуот маркази раҳбари Маргарита Маслова.

- Ярим соат ўтиб, Владимир берган белгилар асосида жиноят жойидан бир километр нарироқда 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Ҳозирга келиб унинг айби тўлиқ ўз исботини топди, у ўзи ҳам бунга иқрор бўлди,- дея маълум қилди МУР вакиласи Маргарита Маслова.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган Останкино туманида шу йилнинг 1 апрелида 23 ёшли бошқа аёл зўрланган. Полиция хабарига кўра, кўринишидан осиёлик бўлган жиноятчи аввалига қаршилигини синдириш мақсадида ўз ўлжасини қаттиқ калтаклаб, зўрлаб кетган.

Ҳуқуқ-тартибот ходимлари бу жиноят 3 апрел куни ҳибс этилган шахс, яъни 1978 йилда туғилган ўзбекистонлик муҳожир томонидан содир этилганини гапирмоқда.

Оператив ходимлар томонидан Интернетга сиздирилган видеолавҳада исми ошкор этилмаётган бу шахс нима сабабдан бу жиноятга қўл урганини базўр рус тилида тушунтиришга уринмоқда.

“Ҳечқиси йўқ, билганингча нима учун уни зўрлашга, тунашга уринганингни гапириб бер”, деяётган полициячига ўзбек муҳожири:

"Мен ахлатхонада бирор янги нарса бор-йўқлигини, мис шунга ўхшаш нарсаларни ўзимга оламан, деб қидириб юрувдим. Қарасам, ўша ерда елкасига қора сумка осиб олган рус аёл ўтиб кетаётган экан. Мен сумкани тортиб олмоқчи эдим у қаршилик кўрсатди, мен уни бир урдим. У бақиришга тушди. Мен оғзини ёпиб “Бақирма!”, дедим. У “Бақирмайман, хоҳлаганингни ол!”, дегандек қилди. Мен ундан жинсий алоқага киришни сўрадим. У рози бўлди, фақат СПИД эканини айтди", дейди сўроққа тутилиши полиция ходимларининг қўл телефонига ёзилаётган ўзбекистонлик айбланувчи.

Нима қиларини билмай турган бир маҳалда жиноят жойига журналист Владимир Кузютин келиб қолади ва уни қўрқитиб олади.

Полицияда бу шахс бошқа шу каби жиноятларга қўл урган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

1-канал ходими Кузютин эса яна бир нечта зўрлаш ва талон-тарожлар олдини олгани учун қаҳрамонларча шаҳар полиция Бошқармаси раҳбарияти томонидан тақдирланиши айтилди.

Москвада жиноятга қўл ураётган муҳожир кўпаймоқда

Сўнгги пайтларда турли матбуот анжуманлари ва оммавий ахборот воситалари орқали янграётган рақамларда Москва шаҳри ва вилоятида содир этилаётган жиноятларнинг катта қисми айнан муҳожирлар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётганига урғу берилмоқда.

Хусусан, Россия Федерал миграция хизматининг Москва бўйича раҳбари Ольга Кириллованинг журналистларга билдиришича, 2013 йилнинг биринчи уч ойи давомида ўтган йилгига нисбатан мигрантлар томонидан Москвада содир этилган жиноятлар сони 40 фоизга ошган: 2012 йилнинг биринчи кварталида улар 2369 жиноятга қўл урган бўлса, жорий йил бошида 3350 жиноят қайд этилган.

Мутахассислар муҳожирлар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг кескин ошишини уларнинг сони ошиши билан боғламоқда: 2013 йилнинг ўтган 3 ойи давомида Москванинг ўзида 400 минг мигрант қайдга олинган, ваҳоланки ўтган йили бу кўрсаткич 150 мингни ташкил этган.

Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамият бўйича кенгаш аъзоси Андрей Бабушкин келтираётган рақамларга кўра, Москвада “славян бўлмаганлар томонидан аслида 15 дан 23 фоизгача жиноятлар содир этилмоқда”. Бироқ унингча, “славян бўлмаганларнинг” қанчаси марказий-осиёлик муҳожир эканига оид аниқ рақамлар йўқ.

Эслатиш жойизки, Россия пойтахти раҳбарияти ва шахсан мэр Сергей Собянинг МДҲ давлари билан миграция назоратини кучайтириш ҳамда мигрантларни махсус хориж паспортлари асосида Россияга киритиш таклифини илгари сурмоқда.

Россия Ижтимоий фикрни ўрганиш бутунроссия маркази (ВЦИОМ) тадқиқотларидан маълум бўлишича, бугунги кунда Россия пойтахтининг 20 фоиз аҳолиси мигрантлардир.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:53 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG