Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:08

Сеул: Шимолий Корея ракета ҳужумлари бартараф қилинади


Жанубий Корея армиясининг пойтахт Сеулга жойлаштирилган "Patriot" ракета системаси.
Жанубий Корея армиясининг пойтахт Сеулга жойлаштирилган "Patriot" ракета системаси.
Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Ким Мин-сёк пайшанба куни Сеулда ўтказилган матбуот анжуманида Жанубий Корея Шимолий Кореянинг ҳар қандай ракета ҳужумлари олдини олишга тайёрлигини баён қилди.

- Агар Шимолий Корея ракеталари “Patriot” ракеталаримиз уриб туширадиган масофада учса, биз уриб туширишимиз мумкин, деди Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги матбуот котиби.

Ундан олдин Жанубий Корея разведкаси Шимолий Корея ўрта масофага парвоз қиладиган иккита ракетани ўзининг шарқий соҳилига ўрнатгани ва учиришга тайёр бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётганини билдирган эди.

Чоршанба куни АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел Шимолий Кореяни “хавфли чизиққа яқинлашгани” ҳақида огоҳлантирган.

Шимолий Корея феврал ойида учинчи ядровий синовни ўтказгани сабабли БМТ санкцияларни кучайтирганидан кейин Пхенян Жанубий Корея ва АҚШга бир неча марта таҳдид қилган.

Катта Саккизлик Ташқи ишлар вазирларининг пайшанба кунги Лондон учрашувида қабул қилган баёнотда Шимолий Корея "ҳар қандай провокациядан тийилиш"га чақирилган.
XS
SM
MD
LG