Линклар

logo-print

Ўзбекистон автомобилларининг Россияга экспорти 13 фоизга кўпайди


2013 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистондан Россияга автомобил экспорти ўтган йил шу даврига нисбатан 13 фоизга кўпайди.

Европа бизнеси уюшмаси қошидаги автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотига кўра, шу йилнинг дастлабки уч ойида “GM Uzbekistan” Америка-Ўзбекистон қўшма корхонаси Россияга 15898 дона автомобил экспорт қилган. 2012 йилда бу рақам 14092 тани ташкил қилган.

Жорий йил январ-март ойларида Россияда Nexia автомбили савдоси 11 фоизга (9345 дона) ва Matiz савдоси 16 фоизга (6553 дона) кўпайган.

Ҳозир "GM Uzbekistan" қўшма корхонасида Nexia, Lacetti, Malibu, Cobalt, Matiz, Spark, Captiva ва Damas автомобиллар ишлаб чиқармоқда.

2012 йилда “GM Uzbekistan” автомобиллари Россияга 2011 йилга нисбатан беш фоизга камроқ экспорт қилинган.

Айни пайтда, “GM Uzbekistan” 2012 йилда Ўзбекистон ички бозорида 123 минг дона автомобил сотган.

Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон GM автомобиллари энг кўп сотилган бозорлар рўйхатида тўққизинчи ўринни эгаллаган.
XS
SM
MD
LG