Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистон расмийлари билан учрашди


АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Майкл Ҳаммер 11 апрел куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, мулоқот чоғида маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол ҳам иштирок этган.

Майкл Ҳаммер “Давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлиги жамоатчилик назоратини таъминлашнинг муҳим шарти” номли илмий-амалий халқаро анжуманда қатнашиш учун Ўзбекистонга келган.

Ташрифи давомида жаноб Ҳаммернинг ҳукумат расмийлари, журналистлар ва фуқаролик жамияти фаоллари билан учрашиши кутилмоқда.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистонга келишидан олдин Тожикистонга сафар қилган.
XS
SM
MD
LG