Линклар

Жаҳон банки Ўзбекистонга қарз бериш юзасидан шартномани имзоланди


Расмий Тошкент ва Жаҳон банки вакиллари 11 апрел куни Ўзбекистонга 180 миллион доллар қарз берилиши тўғрисидаги шартномани имзолади.

Маълумотда айтилишича, мазкур қарз электр энергиясини ҳисоб-китоб ва назорат қилиш тизимини автоматлаштириш лойиҳасига сарфланади.

Лойиҳа доирасида жами 1 миллион 200 мингта замонавий ҳисоблагич ва маълумот алмашиш тизими ўрнатилади. Тошкент ва Сирдарё вилоятларида энергия истеъмол қилиш маълумотларини бошқариш системалари ишга туширилади.

Ўзбекистон 1992 йилда Жаҳон банкига аъзо бўлган. 2013 йилнинг апрел ойигача бўлган ҳолат бўйича Жаҳон банки Ўзбекистонда 11 лойиҳа учун 987 миллион доллардан кўпроқ пул ажратган.
XS
SM
MD
LG