Линклар

Россияда бир ўзбек муҳожири ўлдирилди, яна бир ўзбек бола ўғирликда айбланмоқда


Россиянинг Ярославл вилоятида бола ўғирлаган ўзбекистонлик муҳожир қидирилмоқда.

Полициянинг билдиришича, Брейтово қишлоғида яшовчи 21 ёшли аёл кимдир унинг уйига деразадан ошиб тушгани ва 8 ойлик ўғлини ўғирлаб кетгани тўғрисида ариза ёзган. Дастлабки тергов давомида мазкур аёл Ўзбекистон фуқаросига турмушга чиққани, кейин эса ажрашгани, бундан норози бўлган эр ўғлини хотинининг уйидан ўғирлаб кетгани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, Ўзбекистон фуқароси қидирувга берилган.

Нижний Новгород шаҳрида эса Ўзбекистон фуқаросининг куч ишлатиш орқали ўлдирилган жасади топилгани юзасидан жиноят иши очилди. Полицияга кўра, 40 ёшдаги бу меҳнат муҳожирини у билан биргаликда бир уйни таъмир қилаётган тшериги пичоқлаб ўлдирган. Мазкур жиноятни содир этган шахс ҳам қидирилмоқда.
XS
SM
MD
LG