Линклар

Япониянинг тўрт йирик автомобил ширкати аввал сотилган деярли уч ярим миллион автомашинани хавфсизлик ёстиқчаларида носозлик аниқлангани учун чақиртириб олди.

Бу ҳақда Toyota, Nissan, Honda ва Mazda ширкатлари баёнот тарқатди. Носозликлар асосан 2000-2004 йиллар давомида сотувга чиқарилган автомашиналарда аниқланган.

Носоз хавфсизлик ёстиқчалари эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи Takata ширкати маҳсулоти экани айтилмоқда. Мазкур автомобиллар сотувга чиқарилганидан бери хафсизлик ёстиқчаси ёрилиб кетган 5 ҳолат содир бўлган. Мазкур ҳолатларда ҳеч ким жабрланган эмас.
XS
SM
MD
LG