Линклар

logo-print

Обама иттифоқчиларни "барча чораларни" қўллаб ҳимоя қила олишини айтди


АҚШ президенти Барак Обама Шимолий Корея билан кескинлашаётган муносабатларни юмшатиш учун барча дипломатик имкониятлар ишга солинишини, шу билан бир қаторда, Вашингтон ўз иттифоқчиларини таҳдидларидан ҳимоя қилиш учун “барча чораларни” қўллашга қодир эканини айтди.

АҚШ президенти бу ҳақда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун билан учрашуви чоғида гапирди. БМТ Бош котиби ўз ўрнида Шимолий Кореяга таъсир кўрсатиш салоҳиятига эга бўлган Хитой ва бошқа давлатларни Корея ярим оролида юзага келган кескинликни бартараф этиш юзасидан чоралар кўришга чақирди.

Шимолий Корея лидери Ким Чен Ун ўз мамлакати феврал ойида учинчи ядровий синовни ўтказгани сабабли БМТ санкцияларни кучайтирганидан кейин Жанубий Корея ва АҚШга ядровий ҳужум уюштира олиши билан бир неча марта таҳдид қилган эди.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги пайшанба куни Шимолий Кореянинг ҳар қандай ракета ҳужумлари олдини олишга тайёрлигини билдирган.
XS
SM
MD
LG