Линклар

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Жанубий Кореяга келди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Жанубий Кореяга музокаралар учун келди. АҚШ бош дипломатининг Сеулга ташрифи Шимолий Корея уруш бошлаш таҳдидларини кучайтираётган пайтга тўғри келмоқда. Пхеньян бир неча ҳафтадан бери ядровий ракеталарни учириш билан қўрқитишда давом этмоқда.

Сеулда ўтказилган матбуот анжуманида Жон Керри Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инни вазиятни таранглаштиришдан огоҳлантирди.

- Энг хатарлиси, агар бирор нарса рўй бергудек бўлса ва бунга жавоб қайтарилса, вазият тузатиб бўлмас даражада назоратдан чиқиши мумкинлигидадир. Шунинг учун Ким Чен Инни ҳозир масъулиятли раҳбар бўла олишни намойиш қилиш ҳамда ёмон оқибатларни бошга орттириб олиш ўрнига, яхши имкониятларга эришиш фурсати эканини тан олишга чақирамиз, деди АҚШ мулозими.

Пайшанба куни АҚШ разведка хизмати чиқарган ҳиособтда Шимолий Корея ядровий технологиялари баллестик ракеталарни ядровий каллак билан қуроллантириш даржасигача илгарилагани хулоса қилинади. Лекин шу билан биргаликда Пентагон Шимолий Корея ядровий ракетани учириш қобилиятига эга, деб айтиш хато бўлишини таъкидлади.

Жума куни Япония Окинава оролига доимий равишда Patriot русумидаги акси ракета мудофаа тизимларини жойлаштиришини эълон қилди. Бу чора Шимолий Кореянинг ракета учириш таҳдидларига жавобан кўрилаётгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG