Линклар

logo-print

АҚШ Магнитский актига илова қилинган қора рўйхатни эълон қилади


Сергей Магнитский 2009 йилда вафот этган.

Сергей Магнитский 2009 йилда вафот этган.

Қўшма Штатлар жума куни санкциялар ва виза чекловига тортилиши кутилаётган россияликлар рўйхатини эълон қилади.

Қора рўйхат Магнитский актига кўра амалга киритилмоқда. Сергей Магнитский 2008 йилда Россия ҳукумати амалдорларини 230 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўзлаштирганликда айблаши ортидан қамоққа олинган россиялик адвокат эди.

Қамоқдалигида Магнитский мунтазам калтакланиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилмаганидан кейин 2009 йилда вафот этган эди.

АҚШ қабул қилган қонунга кўра, нафақат Магнитский ўлимига алоқадор расмийлар балки Россияда инсон ҳуқуқларининг бузилиши учун масъул амалдорларга ҳам санкция қўлланади.

Жума куни Россия президенти матбуот вакилиши Дмитрий Песков рўйхатнинг эълон қилиниши АҚШ-Россия муносабатларига путур етказишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG