Линклар

logo-print

OzodlikOnline: Замонамиз Қаҳрамони ким?


Ўз уйида Меҳрибонлик уйи ташкил қилган бухорлик 67 ёшли Роҳила ая.

Ўз уйида Меҳрибонлик уйи ташкил қилган бухорлик 67 ёшли Роҳила ая.

OzodlikOnline эшиттиришининг 15 апрел кунги сонида Сиз тингловчи билан сарлавҳага чиқарилган савол жавобини изламоқчимиз. "Қаҳрамон" сўзининг луғавий маъноси Сизнинг тушунчангиздаги "Қаҳрамон"га ёки "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони таърифига мосми? Балки, ўзингиз Замонамиз Қаҳрамонидирсиз?


Бир қарашда “Қандай кишини қаҳрамон, деб аташ мумкин?” деган савол жавобини топиш ўта жўн туюлади: бунинг учун изоҳли луғатнинг 5-жилдидан “Қаҳрамон” сўзи изоҳини ўқийсиз – масала ҳал!

“Шижоати, довюраклиги, ботирлиги билан шуҳрат қозонган, жонбозлик, мардлик қилиб, ўзини кўрсатган шахс” - қаҳрамондир, деб тушунтиради бизга луғат.



Шу изоҳдан келиб чиқиб, масалан, ўтган йил декабри охирларида уч гўдакни ёнғиндан қутқариб, ҳаётини сақлаб қолган Тошкент Давлат педагогика университети талабаси Ройиддин Тариевни қаҳрамон, деб аташ мумкин.




Ёки 19 йилдан бери ўз уйида очгани Меҳрибонлик уйида 8 етим ўғил-қизни тарбиялаган, шу кунда ҳам яна 7 нафарини тарбиялаётган, 7 йилдан бери эса, бу Уйдан учирма бўлган 8 “фарзанди” учун давлатдан уй-жой олиб бериш мақсадида елиб-югураётган бухоролик Роҳила бувини ким “қаҳрамон эмас”, дея олади?

Мамлакатнинг энг олий мукофоти номида ҳам “қаҳрамон” сўзи бор. “Ўзбекистон Қаҳрамони”, деб номланади бу унвон.

Хўш, “Қаҳрамон” калимасининг луғавий маъноси билан “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони аниқламаси ўртасидаги мутаносиблик қай даражада?

“Қаҳрамон” калимасининг луғавий маъноси Сиз тингловчи тушунчасидаги “қаҳрамон”га мос келадими?

Ўзи, умуман, Сизнинг назарингизда кимни, қандай кишини, қандай ишлари учун қаҳрамон, деб аташ мумкин?

Балки, ўзингиз Қаҳрамондирсиз?

Душанба куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган Ozodlik ONLINE жонли интерактив дастуримизда сизнинг шу ва бошқа саволлар атрофидаги фикрингизни эшитмоқчимиз.

OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.
Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!

OzodlikOnline давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.

Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG