Линклар

logo-print

Россия Тергов қўмитаси Алексей Навальний иши сиёсий эканини тан олди


Алексей Навальний Россия президентлик курсиси учун курашиш ниятларини яширгани йўқ.

Алексей Навальний Россия президентлик курсиси учун курашиш ниятларини яширгани йўқ.

Россия Тергов қўмитаси матбуот вакили мухолифат етакчиси Алексей Навальнийга қарши очилган жиноий иш унинг аксилҳукумат фаолияти туфайли федерал миқёсдаги терговга айланганини баён қилди.

Адвокат ва мухолифатчи блоггер Алексей Навальний келаси ҳафта Россиянинг Киров вилоятида жами 500 миллион долларга тенг ёғочни ўғирлаганлик айби билан судга тортилади.

Жума куни “Известия” газетасига берган интервьюсида Владимир Маркин Навальнийга доир “оддий талон-тарожлик” бўйича жиноий ишлар одатда маҳаллий идоралар томонидан тафтиш қилинишини таъкидлади. Лекин бирор киши ҳукуматнинг жиғига тегадиган бўлса, бу Тергов қўмитаси назарига тушиши ва иш кенгайишини тан олди.

2011 ва 2012 йилларда Навальний ҳукумат амалдорларининг коррупцияга аралашганини фош қилиб, Владимир Путиннинг президентликка қайтишига қарши Москвада норозилик намойишларини уюштирган.

Шу пайтгача Россия расмийлари Навальнийнинг ишида сиёсий мотивлар борлигини инкор қилиб келган.

Ўтган ҳафта Навальний телевидениега берган интервьюсида Россия президентлик курсиси учун курашиш ниятларини билдирди.
XS
SM
MD
LG