Линклар

АҚШ расмийси Ўзбекистонда матбуот эркинлиги масаласини кўтарганини айтди


АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Майк Ҳаммер Тошкент расмийлари билан учрашуви чоғида матбуот эркинлиги масаласини кўтарди.

Росбалт ахборот агентлигининг 12 апрел куни хабар беришича, Майк Ҳаммер бу ҳақда Тошкентда ўтган ижро ҳокимияти фаолиятининг шаффофлигига бағишланган халқаро анжуманда маълум қилган.

АҚШ расмийси Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашуви ҳақида гапирар экан: “Мен сизни ишонтириб айтаманки, матбуот эркинлигига оид муҳим масалалар кўтарилди ва айрим ҳолатлар тилга олинди”, деб айтган.

Шунингдек, Майк Ҳаммер Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келган журналистлар билан учрашган.

“АҚШ ҳукумати мустақил журналистларни қўллаб-қувватлайди, биз уларни ҳокимиятнинг тўртинчи бутоғи қаторида кўрамиз”, деган Майк Ҳаммер мустақил журналистлар билан учрашуви чоғида.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Майк Ҳаммер 12 -15 апрел кунлари Ўзбекистон ва Тожикистонга сафар қилмоқда.
XS
SM
MD
LG