Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари деҳқонларга ҳалақит бермаслик ҳақида келишиб олди


Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари баҳорги дала ишлари мавсумида чегаранинг аниқланмаган худудларини ҳамкорликда қўриқлаш, ҳар икки давлатга аҳоли томонидан кимёвий ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари олиб ўтилишига тўсқинлик қилмаслик борасида келишиб олди.

Бу ҳақда 12 апрел куни Қирғизистон Чегара хизмати маълумот тарқатди. Маълумотда айтлишича, ўзбек ва қирғиз чегарачилари 11 апрел куни ўтган учрашув чоғида мана шундай қарорга келган.

Айни пайтда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ёпиқ қолаётган чегара бекатларини очиш масаласида ҳозирча бирон бир ижобий силжишлар бўлгани йўқ.
XS
SM
MD
LG