Линклар

Ўзбекистон ва Россия президентлари "Путин турналари" муамосини муҳокама қилиши мумкин


Президент Путин 2012 йилнинг 6 сентябрида қизил китобга киритилган турналар билан парвоз қилмоқда.

Президент Путин 2012 йилнинг 6 сентябрида қизил китобга киритилган турналар билан парвоз қилмоқда.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Москвага сафари доирасида Путин турналари масаласи ҳам муҳокама қилиниши мумкин. Бу ҳақда 12 апрел куни Россия президенти матбуот котбиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Айни пайтда биз бу вазиятни кузатиб бораётган олимлар билан Каримовнинг Москвага ташрифи пайтида бу масалани муҳокама қилиш керакми деган саволга жавоб топиш учун муаммо деталларни ўрганаяпмиз”, деб иқтибос келтиради Дмитрий Песков сўзларидан ИТАР-ТАСС агентлиги.

Песковнинг айтишича, Путин турналари масаласи президентлар муҳокамаси кун тартибига киритилмайди, деб айтиш мумкин эмас.

Ўтган йилнинг сентябрида Владимир Путин қизил китобга киритилган турналар билан бирга парвоз қилган эди. "Умид парвози" деб аталган бу тадбирдан мақсад қизил китобга киритилган қушларни қишлов учун мақбул бўлган ҳудудларга кўчириш эди. Бу турналар шу кунгача ёввойи табиат қўйнига етиб бормаган. Улар махсус автомашиналарда Ўзбекистон орқали Афғонистонга олиб ўтилиши лозим эди. Бироқ Ўзбекистон билан бу масалада ҳозирча келишувга эришилмаган.
XS
SM
MD
LG