Линклар

Ироқда жума куни содир этилган портлашда камида 11 одам ҳалок бўлди, 40 одам яраланди.

Иккита портлаш Диёла вилоятининг Канон шаҳрида содир этилган. Бомба суний мусулмонлар масжиддан жума намозини ўқиб чиқаётган бир пайтда портлатилган. Яна бир бомба эса бир неча дақиқа ўтганидан сўнг Бағдоддаги шиалар масжиди олдида портлади. Бу портлаш оқибатида 8 одам яраланди.

Диёла вилоятида суний мусулмонларга қарши уюштирилган яна бир портлашда эса 7 одам яраланган.
XS
SM
MD
LG