Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Хитойни Шимолий Кореяга таъсир кўрсатишга даъват этади


АҚШ давлат котиби Жон Керри бугун Хитой пойтахти Бейжинга боради.

Расмий маълумотда айтилишича, Жон Керри Хитой раҳбарияти билан минтақада юзага келган кескинликни юмшатиш учун Шимолий Кореяга таъсир кўрсатиш масаласини муҳокама қилади.

Шимолий Корея феврал ойида навбатдаги ядровий қурол тажрибасини ўтказганидан сўнг БМТ бу мамлакатга қарши бир қатор санкцияларни жорий этган эди. Бунга жавобан Шимолий Корея раҳбарияти қўшни давлатларга бир неча ҳафтадан бери ядровий ракеталарни учириш билан таҳдид қилмоқда.

Жума куни Жон Керри Жанубий Кореяга борган эди. Ўша куни ўтказилган матбуот анжуманида Жон Керри Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инни вазиятни таранглаштирмасликка чақирган.
XS
SM
MD
LG