Линклар

logo-print

Женева полицияси ўзбек фаоллари ҳаракатида жиноят аломатини топмади


Президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг Женевадаги уйи.

Президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг Женевадаги уйи.

Прокуратура шу мазмундаги хатни 9 апрел куни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий миссияси ходими Денис Макаровга жўнатган. Айнан жаноб Макаров миссия раҳбари Гулнора Каримованинг Женевадаги уйига “бостириб борган” ҳуқуқ фаоллари устидан Швейцария полициясига арзланган эди.

2 март куни Женевага инсон ҳуқуқларига бағишланган филм фестивалида иштирок этиш учун ташриф буюрган Мўътабар Тожибоева ҳамда яна бир неча фаоллар Каримованинг Женевадаги уйини бориб кўришга урингандилар.

Интернетдаги блогида Каримова хоним ҳам "уйига бостириб борган" Мўътабар Тожибоева ҳамда бошқа "ўзини ҳуқуқ фаоли деб атайдиган кимсалар" устидан полицияга арз қилишга мажбур бўлганликларини тасдиқлаганди.

Ҳуқуқ фаоллари эса Каримованинг дабдабали ҳаёт тарзи ва Ўзбекистондаги аянчли аҳволга эътибор қаратиш мақсадида унинг бир неча миллион доллар турадиган уйини кўриш учун боришганини айтишган.

Аммо, Ўзбекистон миссияси ходими деб айтилаётган Денис Макаров ўз шикоятида Мўътабар Тожибоева ва унинг ҳамкасбларини дипломатик дахлсизлик мақомига эга шахслар мулкига дахл қилганликда айблаган.

Полиция шикоятчи Макаров ва гумондор Тожибоевалар билан суҳбатлар ўтказиб, ўзбек миссияси ходимининг шикоятлари асоссиз ва ҳуқуқ фаоллари ҳатти ҳаракатларида жиноят аломати бўлмаган деган хулосага келди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG