Линклар

logo-print

Россия Марказий Банкининг маълум қилишича, 2012 йилда ўзбекистонликлар ватанларига пул жўнатишда биринчи ўринга чиқиб олган.Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлари ўз уйларига жўнатаётган маблағ миқдори ўтган йилда жаъми 6,241 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.

Кейинги ўринларни Украина (3,397 млрд. АҚШ доллари) ва Тожикистон (3,125 млрд. АҚШ доллари) эгаллади.

Россия Марказий Банкининг маълумотларига қаралса, 2012 йилда ўзбекистонликлар тарафидан амалга оширилган пул жўнатмалари миқдори ундан аввалги йилдагига қараганда 20 фоизга кўпдир.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари 2011 йилда ватанларига қарийб 5 миллиард АҚШ доллари миқдорида пул юборишганди.

Ўзбекистонликлар уйларига юбораётган маблағлар миқдори Россия Марказий банки келтирган рақамлардан анча кўп ҳам бўлиши мумкин. Сабаби, айрим мухожирлар пулни таниш-билишлари орқали нақд жўнатишади.

Россияда меҳнат қилаётган меҳнат муҳожирларининг ўзларига кўра, сўнгги рақамлар уларнинг яхшироқ даромад қила бошлаганликларини англатмайди.

Уларнинг айтишича, Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ошиши Россияда ўзбекистонлик меҳнат мухожирлари сони кўпайгани билан боғлиқ.

Россия расмийларига кўра, ҳозирда Россия Федерациясида жами 10 миллионга яқин меҳнат муҳожири бор. Улардан 3 ярим миллионга яқини ўзбекистонликликлар экани айтилади. Баъзи норасмий манбаларда эса бу рақам икки баравар кўп деб тахмин қилинади.

Сабаби Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликларнинг кўпчилиги Миграция ҳизматида рўйхатдан ўтмайди.

Маҳаллий кузатувчилар фикрича, меҳнат муҳожирлари юбораётган пуллар Ўзбекистон ичкарисида ижтимоий тангликни юмшатиш ва ишсизлик муаммосини вақтинчалик бўлсин ҳал этишга хизмат қилаяпти.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати чет элда меҳнат қилаётган фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя этишга етарлича эътибор қаратмаётгани айтилади.

2012 йил давомида Россиядан Қирғизистонга 1,682 миллиард доллар, Молдовага 1,96 миллиард доллар, Арманистонга 1,398 миллиард, Озарбайжонга 1,139 миллиард, Беларусга 843 миллион, Қозоғистонга 298 миллион, Туркманистонга 27 миллион доллар пул ўтказилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG