Линклар

logo-print
Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ эълон қилган "Магнитский рўйхати" дея аталувчи ҳужжатга жавобан Россияга кириши тақиқланган америкалик айрим мулозимлар рўйхатини эълон қилди.

Россия тарафидан эълон этилган "Антимагнитский рўйхати"га 18 америкалик мулозим киритилган.

Москванинг иддао қилишича улар Гуантанамо қамоқхонасида махбусларнинг қийноққа солиниши ҳамда учта мамлакатда россияликларнинг олиб қочилишига алоқадор шахслардир.

Кеча АҚШ Молия вазирлиги 18 россиялик мулозимнинг АҚШ ва қатор Европа давлатларига киришлари тақиқланган “Магнтиский рўйхати”ни эълон қилганди.

2009 йилда вафот этган Сергей Магнитский қамоққа олинишидан аввал Россия ҳокимияти вакилларини юз миллионлаб доллар миқдорида давлат маблағларини ўзлаштирганликда айблаган эди.

АҚШ Конгрессида муҳокама қилиниб, қабул қилинган ҳужжат унинг ўлимига алоқадор шахсларни санкцияга тортишни кўзда тутади.
XS
SM
MD
LG