Линклар

logo-print
Мисрда мамлакат собиқ раҳбари Ҳусни Муборак устидан маҳкама иши қайтадан бошланмоқда.

Бугун Миср давлат телевидениеси 84 ёшли собиқ президентнинг Қоҳирадаги маҳкамага ҳарбий вертолётдан туширилиб, суд залига замбилда киритилаётганини намойиш этди.

Ўн ой аввал Мисрдаги маҳкама Муборакни 2011 йилги оммавий ғалаёнлар пайтида намойишчиларни отишга буйруқ беришда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм этган эди.

Аммо, Миср Олий суди биринчи маҳкамада айрим нуқсонларга йўл қўйилганини аниқлаб, Муборак иши бўйича қайтадан маҳкама эшитувлари ўтказишга қарор қилган.

Келаси ойда Ҳусни Муборак 85 ёшга тўлади. Қамоқда унинг бир неча марта соғлиги ёмонлашиб қолгани хабар қилинган.

Ҳозирда Муборак Қоҳира ҳарбий шифохонасида даволанмоқда. 2011 йилнинг феврал ойида 18 кун давом этган намойишлар пайти Миср хавфсизлик кучлари томонидан 840 одам ўлдирилган эди.
XS
SM
MD
LG