Линклар

Оқ уй: Обаманинг даромади президентлик даврида тўққиз баравар камайди


Оқ уйнинг маълум қилишича, АҚШ президенти Барак Обаманинг йиллик даромади 2012 йилда 608 минг АҚШ долларини ташкил этган.

Бу ундан аввалги йилдагига қараганда 172 минг АҚШ долларига камдир.

Барак Обаманинг йиллик даромади 2009 йилда энг кўп, яъни 5 ярим миллион долларни ташкил этган ва ўшандан буён унинг даромади тўққиз баравар камайган.
Америкаликлар ўтган йилги даромадлари ҳақида 15 апрел кунига қадар солиқ идораларига ҳисоб беришлари керак.

2012 йил учун президент Обама 112 минг доллар солиқ тўлайдиган бўлди. АҚШ президентининг маоши йилига 400 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Президент Обаманинг қолган даромадлари китобларининг сотилишидан тушгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG