Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:51

Қоҳирада Муборак устидан маҳкама натижасиз якун топди


Қоҳирада миср собиқ президенти Ҳусни Муборак устидан бугун қайта бошланган маҳкамада судя Мустафо Ҳасан Абдулла ишни апелляцион маҳкамага қайтарди ва маҳкама учун бошқа ҳакам тайинлашни сўради.

84 ёшли собиқ президент Қоҳирадаги маҳкамага ҳарбий вертолётда келтирилди. Ўн ой аввал Мисрдаги маҳкама Муборакни 2011 йилги оммавий ғалаёнлар пайтида намойишчиларни отишга буйруқ беришда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм этган эди.

Аммо, Миср Олий суди биринчи маҳкамада айрим нуқсонларга йўл қўйилганини аниқлаб, Муборак адвокатларининг шикоятлари асосида қайтадан маҳкама эшитувлари ўтказишга қарор қилган.
XS
SM
MD
LG