Линклар

Қирғизистонда йўқолган ўзбек қочқинининг дараги Андижон қамоқхонасидан чиқди


Франциядаги "Ўтюраклар клуби" икки ой аввал Қирғизистонда бедарак йўқолган ўзбекистонлик қочқин Шуҳрат Мусиннинг Андижон қамоқхонасида экани ҳақда хабар қилмоқда.

Ўзбекистон фуқароси Мусин ва унинг оила аъзолари БМТ Қочқинлар агентлиги ҳужжатига эга бўлган.

29 яшар Шуҳрат Мусин 2008 йилда Ўзбекистондан чиқиб кетган. У Ўзбекистонда конституцион тузумга тажовуз қилиш ва Ўзбекистон Исломий ҳаракатига аъзоликда айбланиб қидирилаётганди.

Мусин 2010 йилда Ўзбекистоннинг сўрови асосида ҳибсга олинган, аммо кейинчалик халқаро ташкилотлар аралашуви билан озод этилганди.

Шу йилнинг феврал ойида эса Шуҳрат Мусиннинг Бишкекда йўқолиб қолгани ҳақда "Ўтюраклар клуби" бонг урган.

Ўшанда унинг ўзбек махсус хизматлари томонидан ўғирлаб кетилган бўлиши мумкинлиги ҳақида таҳминлар ҳам илгари сурилганди.
XS
SM
MD
LG