Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россия президенти Владимир Путин таклифига кўра икки кунлик расмий сафар билан бугун Москвага жўнаб кетади.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, сафар доирасида давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар, минтақа ва халқаро миқёсдаги долзарб муаммолар бўйича фикр алмашадилар.

Сафар якунида 2013-2017 йиллар учун Иқтисодий ҳамкорлик дастури, Сармоялар ётқизилишини рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги келишув, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Каримов ва Путин учрашувида Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари масаласи муҳокама қилиниш-қилинмаслиги ҳозирча маълум эмас. Бу ҳақда расмий манбалар маълумот бермаган.

Ислом Каримовнинг бу галги Россия сафари Тошкент ва Москва ўртасидаги алоқалар унча илиқ бўлмаган бир пайтга тўғри келмоқда.
XS
SM
MD
LG