Линклар

Фаластин бош вазири истеъфо берди


Фаластин ҳукумати раҳбари Салом Файёд.

Фаластин ҳукумати раҳбари Салом Файёд.

Фаластин мухторияти лидери Маҳмуд Аббос шанба куни ҳукумат раҳбари Салом Файёд истеъфосини қабул қилди.

Маълумотларга кўра, сўнгги пайтларда Аббос ва Файёд ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада ёмонлашган.

Бу таранглик собиқ бош вазир ўтган ой молия вазири Набил Кассисни ишдан бўшатганидан кейин юзага келган. Кассиснинг ишдан олинишига эътироз билдирган Маҳмуд Аббоснинг ўзи ўша пайтда хориж сафарида бўлган.

Жума куни Маҳмуд Аббос АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан телефон орқали мулоқот қилган. Бу суҳбат чоғида Керри гўё Аббосни Файёд билан муросага чорлагани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG