Линклар

Пешовардаги портлашда 9 киши қурбон бўлди


Покистоннинг Пешовар шаҳри Афғонистон билан чегара яқинида жойлашган.

Покистоннинг Пешовар шаҳри Афғонистон билан чегара яқинида жойлашган.

Покистон шимолий-ғарбида йўловчи ташувчи автобус портлатилиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 одам тан жароҳати олди.

Пешоварда содир бўлган бу портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Аввалроқ Покистоннинг бошқа бир минтақаси бўлмиш Шимолий Вазиристонда жанггарилар май ойида бўлиб ўтадиган умумхалқ сайловларига мустақил номзодлардан бирининг штаби олдида портлаш уюштиргандилар. Кеча содир этилган бу портлашдан ҳеч кимга зарар етмагани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG