Линклар

Сурияда гаровда ушланган италиялик журналистлар озод этилди


Сурияда тақрибан икки ҳафта мобайнида гаровда ушлаб турилган тўрт нафар италиялик журналист озод қилинди.

Уч эркак ва бир аёл журналистдан иборат италияликлар Rai телеканали учун Сурия шимолида ҳужжатли филм суратга олаётган эдилар.

Улар ким томонидан ўғирлаб кетилгани ва қандай шарт билан озод этилгани Италия расмийлари томонидан очиқланмаяпти. Италиянинг Ansa ахборот агентлиги маълумотларига кўра, гаровда бўлган ва ҳозирда Туркияга етиб келган тўртовлоннинг ҳаёти учун айни пайтда хавф йўқ.

Агентликнинг қайд этишича, италияликларни “Сурияда жосуслик билан шуғулланаяпти” деган тахмин билан исломий гуруҳлардан бири ушлаб турган.
XS
SM
MD
LG